АБУЛ ҚОСИМ АЗ-ЗАМАХШАРИЙ
Abstract
Ҳижрий 5-6 асрлардаги машҳур ёзувчилардан бири. Маҳмуд ибн Умар ибн Аҳмад ибн аз-Замахшарий ҳижрий 538 йилда вафот этган.
Биз уни араб тилидаги энг улуғ муаллифлардан деб ҳисоблаймиз. Илмий ва диний таълифотлари жуда кўп ва жуда машҳур.
Замахшарийнинг шуҳрати фақатгина тафсир илмига хос эмас балки Замахшарий араб тили, балоғат ва фасоҳат, араб тили мутахассиси ва шоирликда ҳам тан олинган.
Бу олим ҳақида гап бошлашдан олдин, мен уни араб тили илмлари борасида қанчалик фазли улуғлигини баён қилиб ўтсам, шу билан бирга Замахшарий адибларга (тилшуносларга), муҳаддис ва фуқаҳоларга ҳам устозлик қилганини алоҳида эслатиб ўтсам[1].
[1] Замахшарда Абу Амр Омир ибр ал-Ҳасан ас-Самир, Табаристонда Абул Маҳосин Исмоил ибн Абдуллоҳ Тулий, Абюртда Абул Маҳосин Абдурроҳим ибн Абдуллоҳ ал-Баззоз, Самарқандда Абу Саъд Аҳмад ибн Маҳмуд аш-Шоший ва бошқалар. Кўриб турганингиздек, ҳақиқатда шогирдлари кўп бўлган ва улар турли юртлардан бўлган. Доктор Ҳуфий ўзининг “Аз-Замахшарий” номли китобидан катта бир бўлимни Замахшарийнинг шогирдларига бағишлаган. Ким улар ҳақида яна кўпроқ маълумот олмоқчи бўлса қарасин 52 С.