ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАҲАЛЛА ХУКУК- ТАРТИБОТ МАСКАНИ НЕГИЗИДА БОШҚА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Keywords:
профилактика инспектори, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, давлат органлари ҳамкорлиги, жиноятчиликни олдини олиш, ички ишлар органлари, фуқаролар йиғини, жамоат хавфсизлиги, профилактика тизими, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ПҚ-5041-сон қарор, профилактик назорат, ҳуқуқий ҳамкорлик, аҳолини хабардор қилиш, рақамли профилактика, ижтимоий шариклик.Abstract
Ушбу мақолада профилактика инспекторининг маҳалладаги ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги ўрни ва унинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари таҳлил қилинган. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари негизида ташкил этилаётган ҳамкорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, амалиётдаги самараси ҳамда учраётган муаммолар ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ёритилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5041-сон қарори, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар орқали профилактика тизимидаги вазифалар белгилангани таҳлил этилган. Мақолада профилактика инспекторининг маҳаллий давлат бошқарув органлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, оила ва хотин-қизлар қўмитаси, бандлик органлари ва фуқаролар йиғини билан ўзаро алоқалари ўрганилган. Шунингдек, ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини ошириш, ахборот алмашинувини яхшилаш, профилактик фаолиятни рақамлаштириш ва кадрларни қайта тайёрлаш бўйича амалий таклифлар берилган.