ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ МАҲАЛЛА ХУКУК- ТАРТИБОТ МАСКАНИ НЕГИЗИДА БОШҚА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Authors

  • Ўрақов Жасур Рустамалиевич ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, майор Author
  • Омонова Райхона Хасан қизи Ички ишлар академияси 3-курс курсанти Author

Keywords:

профилактика инспектори, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, давлат органлари ҳамкорлиги, жиноятчиликни олдини олиш, ички ишлар органлари, фуқаролар йиғини, жамоат хавфсизлиги, профилактика тизими, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ПҚ-5041-сон қарор, профилактик назорат, ҳуқуқий ҳамкорлик, аҳолини хабардор қилиш, рақамли профилактика, ижтимоий шариклик.

Abstract

Ушбу мақолада профилактика инспекторининг маҳалладаги ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги ўрни ва унинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари таҳлил қилинган. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари негизида ташкил этилаётган ҳамкорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, амалиётдаги самараси ҳамда учраётган муаммолар ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ёритилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5041-сон қарори, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар орқали профилактика тизимидаги вазифалар белгилангани таҳлил этилган. Мақолада профилактика инспекторининг маҳаллий давлат бошқарув органлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, оила ва хотин-қизлар қўмитаси, бандлик органлари ва фуқаролар йиғини билан ўзаро алоқалари ўрганилган. Шунингдек, ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини ошириш, ахборот алмашинувини яхшилаш, профилактик фаолиятни рақамлаштириш ва кадрларни қайта тайёрлаш бўйича амалий таклифлар берилган.

Downloads

Download data is not yet available.

Downloads

Published

2025-08-01