ИННОВАЦИОН БАНК ХИЗМАТЛАРИ: ИПАК ЙЎЛИ БАНКИНИНГ РАҚАМЛИ ХИЗМАТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Keywords:
Инновацион хизматлар, тижорат банки, мобил банкинг, рақамли тўлов тизимлари, микрокредитлаш, Ипак Йўли банки, мижозлар сегментацияси, рақамли трансформация, банк хизматлари, банк рақобатбардошлиги.Abstract
Ушбу тезисда тижорат банкларида инновацион хизматларни ривожлантириш ва уларнинг мижозлар учун самарадорлигини ошириш йўллари ўрганилган. Банклар замонавий технологияларни қўллаш орқали ўз хизматларини такомиллаштирмоқда. Тезисда инновацион хизматлар, жумладан, мобил банкинг, рақамли тўлов тизимлари ва микрокредитлаш тизимлари таҳлил қилинади.
Ипак Йўли банки мисолида инновацион хизматларни амалга ошириш тажрибаси ўрганилади. Банк томонидан амалга оширилган янги хизматлар мижозлар учун қулайликлар яратиб, хизматлар самарадорлигини оширади. Хизматларнинг жорий этилиши банкнинг рақобатбардошлигини оширишга, янги мижозларни жалб қилишга ёрдам беради.
Тезисда инновацион хизматларнинг мижозлар эҳтиёжларига мослиги, хизматлардан фойдаланиш динамикаси ва улар банк хизматларининг сифатига қандай таъсир қилаётгани муҳокама қилинади. Янги хизматларни жорий этишнинг иқтисодий ва экологик жиҳатлари ҳам ёритилади.
Натижада, банкларга инновацион хизматларни янада ривожлантириш, мижозлар эҳтиёжларига мослаштириш ва рақамли трансформацияни янада тезлаштириш тавсия этилади.
Downloads
References
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–6079-сонли қарори (2020 йил 14 октябрь) – Банк хизматларини рақамлаштириш стратегияси.
АИТБ “Ипак Йўли” расмий сайти ва 2023 йилги молиявий ҳисоботи.
Жаҳон банки ва ИМФ – Рақамли молия сектори бўйича ҳисоботлари.
Маҳсудова Д. "Рақамли банк хизматлари ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги", 2023.
Жалилов У. "Тижорат банкларида инновацион хизматлар", 2022.