ҚОРАҚАЛПҒИСТОН ШАРОИТИДА ЎРГАНИЛГАН ҒЎЗАНИНГ Ғ3 ДУРАГАЙ ОИЛАЛАРИДА ТОЛА ЧИҚИМИ ВА ТОЛА ИНДЕКСИ БЕЛГИЛАРИНИ ВАРИАЦИОН ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

Authors

  • Рамазанов Данияр Бахитбай уғли таянч докторант, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги, ва агротехнологиялар институт. Author
  • Узақбай Айтжанов Ещанович қ.х.ф.д., катта илмий ходим, Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти. Author

Keywords:

Республикамизда тупроқ иқлим шароитига мослашган янги тезпишар ва ҳосилдорлиги юқори бўлган навлар ҳамда бошланғич шаклларни яратиш мамалакатимизнинг селекция фани олдида турган асосий вазифалардандир. Дунёдаги пахтачилик соҳаси ривожланган АҚШ, Мексика, Бразилия, Хитой, ва Африка каби давлатларда ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олиш бўйича соҳада замонавий селекцион услубларни қўллаш орқали кўпгина ютуқларга эришилмоқда.

Abstract

Республикамизда тупроқ-иқлим шароитига мослашган, тезпишар ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги ғўза навларини яратиш селекция фани олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ушбу тадқиқотда Қорақалпоғистон шароитида эколо-географик узоқ бўлган (Мексика, АҚШ) намуналар ва маҳаллий ғўза навларининг дурагайлаш натижалари ўрганилди. Тадқиқот натижасида тола чиқими ва тола индекси белгиси бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган Ғ3 дурагай оилалари ажратиб олинди. Вариацион таҳлиллар шуни кўрсатдики, 40% дан юқори тола чиқимига эга 13 та оила аниқланиб, улардан 8 таси Ғ3 дурагай оилаларига тегишли бўлди. Шунингдек, 7,0 грамм ва ундан юқори тола индексига эга ўсимликлар ажратилиб, трансгрессив шаклларнинг кўплиги қайд этилди. Ушбу тадқиқот натижалари интенсив, тезпишар, юқори маҳсулдор, тола сифати халқаро андозаларга жавоб берадиган янги бошланғич шаклларни яратишда муҳим асос бўлади.

Downloads

Download data is not yet available.

References

Бобоев С.Ғ., Муратов Ғ.А., Амантурдиев И.Ғ. “Ғўзанинг турлараро мураккаб дурагайларида тола чиқими ва узунлиги белгиларини ўзгарувчанлиги. Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. 2020 йил №1 (79) сон. Б. 17-20.

Саманов Ш., Аманов Б. Ингичка толали нав ва тизмаларни дурагайлаш асосида олинган F1- F2 ўсимликларда тола узунлиги белгисининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлиги. AGROILM журнали 2 [65]- SON, 2020. Б. 17-18.

Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент, ЎзПИТИ, 2007. 146-б.

Downloads

Published

2025-04-01