ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧИ
Abstract
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бошқарувнинг асосий белгиларидан бири унинг мақсади, вазифалари ва функцияларини ҳуқуқий тартибга солишидир. Ҳуқуқий нормалар бошқарув субъекти ва объектининг ҳуқуқий ҳолати ва функцияларини мустаҳкамлайди, жамият бошқарув тизимининг ҳар бир иштирокчиси масъулиятини оширади[1]. Зеро, ҳар қандай фаолиятнинг ҳуқуқий тартибга солинганлиги, биринчидан, уни ташкил этиш тартибини мустаҳкамласа, иккинчидан, ваколатли субъектларни аниқ белгилаб беради ҳамда улар фаолиятининг асосий вазифаларини мустаҳкамлаган ҳолда, масъулиятини оширишга хизмат қилади[2].
[1]Четвериков В.С. Административное право. Серия «Высшее образование». Ростов-на-Дону: Феникс, 2004. - С. 14.
[2] Саитқулов Қ.А. Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси фаолиятини такомиллаштириш. Диссертация. –Т.: 2020. –Б.198.