“ОЛОВБАРДОШ ТЎҚИМАЧИЛИК МАТЕРИАЛЛАРИНИ ЯРАТИШ”
Abstract
Янги турдаги оловдан ҳимояловчи композицияларни яратиш, улардан тўқимачилик материлларига махсус ишлов беришда фойдаланиш жараёнлари узлуксиз амалга ошириб келинмоқда. Ушбу йўналишда материални оловдан узоқ муддат ва самарали ҳимоя қилиш, сақлаш ва эксплуатация жараёнида барқарор хоссаларни намоён этиш, маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида тадқиқотлар давом этмоқда. Шу йўналишда таркибида иккиламчи хом ашёларни қўллаган ҳолда материал толалари билан кимёвий боғланувчи пайванд сополимерлардан фойдаланиш самарали усул эканлиги кўрсатиб берилган. Лекин, ҳозиргача маълум бўлган изланишларда пайвандланган сополимерлар асосида олинган оловбардош тўқимачилик материалларини тадқиқи етарли даражада ўрганилмаган. Материалга нафақат оловбардошлик бағишловчи, балки таркибида ёниш ҳароратида ёнмайдиган газлар ажралиши билан парчаланадиган моддалар (борат кислотаси, карбамид, аммофос, полиакриламид) ва ёниш чоғида ҳаво билан материал орасида ёнмайдиган парда ҳосил қилувчи (коллаген) бўлган композицион антипиренни тўқимачилик материаллари толаларига пайвандлаш, об-ҳаво ва ёруғлик ҳамда бошқа физик-кимёвий таъсирларга турғунлик берувчи, алангадан сақловчи пардозлашнинг универсал усулини ишлаб чиқиш, оловбардош материалнинг кимёвий таркиби, тузилиши билан физик-механик ва ёнғин-техник хоссаларини оптималлаштириш бўйича етарли даражада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмаган.
Downloads
References
Коллагеннинг таркиби, тузилиши, морфологияси. Фрэнсис Крик, Лайнус Полинг.
Тўқимачилик материалларига оловбардош ишлов бериш учун композициялар. D.G. Wallace, D.F. Holmes, H.K. Graham.
Жонзотлар терисини ёғсизлантириш, қуритиш усуллар. В.А. Полубояров, Е.В. Волосковая.
Коллагенни механокимёвий ажратиб олиш усули. В.В. Янковая,
Т.И. Гурьянова.
Синтетик полимерлар мономерларини табиий полимерлар билан пайванд сополимерларини олиш. Li Li Wang, Yan Lifeng, Ishihara Kazuhiko.
Табиий полимерларнинг пайванд сополимерлари синтези ва хоссаларини аниқлаш. И.А. Аскаров, С.Ш. Рашидова.